Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қимматбаҳо металлар муомаласи соҳасида давлат органларининг ваколатлари аниқ чегараланади
Янги қонун лойиҳасининг қабул қилиниши қимматбаҳо металларнинг ноқонуний айланмасининг олди олинишига ёрдам беради
«Ўзбекзаргарсаноат» уюшмасида Қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси томонидан «Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланган давра суҳбати ўтказилди.
Парламент сайтида хабар қилинишича, Вазирлар Маҳкамаси томонидан киритилган мазкур қонун лойиҳасининг мақсади мамлакатнинг иқтисодий, илмий ва ижтимоий-маданий манфаатларини таъминлаш, Ўзбекистон субъектларининг қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни қазиб олиш, ишлаб чиқариш, улардан фойдаланиш ҳамда уларнинг муомалада бўлиши соҳасида шартномалар тузиш хусусиятларини белгилашдан иборат.
Лойиҳада қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар муомаласи соҳасидаги муносабатларни комплекс ҳуқуқий тартибга солиш, заргарлик буюмлари асиллик даражасини белгилаш, тамғалаш тизими, шунингдек, уларнинг сифатини назорат қилиш тартиб-таомилларини, шу жумладан, давлат-хусусий шериклик механизмини қўллаган ҳолда такомиллаштириш масалалари эътиборга олинган. Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар муомаласи соҳасидаги давлат органлари, бошқа иштирокчиларнинг ваколатлари ҳамда жавобгарлик соҳасини аниқ чегаралаш кўзда тутилган. Соҳага хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш учун қулай шароит яратиш ва рақобат муҳитини яхшилаш масалалари эътибордан четда қолмаган.
Шу билан бирга, лойиҳада келгусида соҳада тенглик муҳитни яратиш, маҳсулотларнинг таннархини тушириш, рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқариш, тадбиркорлик субъектлари учун кўпроқ эркинлик ва имконият бериш асосида янги иш жойларини ташкил этишдан ҳамда солиқ тушумлар миқдорини кўпайтириш кабилар назарда тутилган.
Амалдаги «Қимматбаҳо металлардан ясалган буюмларнинг асиллик даражасини белгилаш ва тамғаланиши тўғрисида»ги қонун фақат реализация қилишга мўлжалланган қимматбаҳо металлардан ясалган заргарлик буюмларнинг асиллик даражасини аниқлаш ва тамғалашга бағишланган бўлиб, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар соҳасини тўлиқ қамраб олмаган.
Муҳокама этилаётган қонун лойиҳаси ушбу соҳада қимматбаҳо металларни ва тошларни қазиб олишни, уларни аффинаж қилишни, заргарлик буюмларини асиллик даражасини белгилаш ва тамғалаш тартибини, давлат органларининг ваколатларини, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларга эгалик ҳуқуқларининг вужудга келишини, ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни, шунингдек соҳада рухсат этиш тизимининг асосларини белгилаб беради.
Бундан ташқари, ҳозирда ушбу соҳада мавжуд бўлган хуфиёна иқтисодиётни бартараф этишга ва соҳада қонуний фаолият юритишга имконият ҳамда замин яратади.
Билдирилишича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши тадбиркорлик субъектларнинг шу соҳадаги фаолиятини жадал ривожлантиришга, уларнинг ҳуқуқларининг ишончли ҳимоя қилинишига, қимматбаҳо металларнинг ноқонуний айланмасининг олди олинишига ёрдам беради.
Мавзуга оид
19:32 / 15.05.2026
“Тошкент халқаро молия маркази тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди
15:26 / 18.02.2026
Давлат байроғини намойиш этишда ягона талаблар жорий этилади
08:00 / 18.02.2026
Чиплардан совитишгача: сунъий интеллект инфратузилмасини ушлаб турган ресурслар
16:19 / 16.02.2026