21 февраль куни Тошкент шаҳар экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси инспекторлари Яккасарой тумани, Ю.Ражабий кўчаси 66/1, 66/2, 66/3, 66/4 ҳамда 72-уйлар оралиғида 81 туп дарахт кесиб ташланганини аниқлади.
«20 февраль куни мазкур ер майдонида жами 81 дона, жумладан 6 дона «қайрағоч», 3 дона «заранг», 1 дона «акация», 11 дона «айлантус», 24 дона «шумтол», 10 дона «сафора», 3 дона «эман», 9 дона «бруссонетия» (қоғоз дарахти), 14 дона «тут» дарахтлари кесилган. Яккасарой туман ҳокимлиги томонидан жами 70 дона дарахтларни кесилиши юзасидан рухсатнома берилган (ҳужжат санаси кўрсатилмаган). Рухсатномада кўрсатилмаган дарахтларнинг ноқонуний кесилиши натижасида ўсимлик дунёсига 74,7 млн сўм миқдорида зарар етказилган», дейилганди хабарда.

21 февраль куни мазкур ҳолат бўйича ҳужжатлар ҳуқуқий баҳо бериш учун Тошкент прокуратурасига тақдим этилган.
22 февраль куни Тошкент шаҳри ҳокимлиги шаҳарда дарахтлар кесилиши ҳолати давлат назоратига олингани маълум қилинди. Пойтахт ҳокимлиги ва Тошкент шаҳар прокуратураси ҳамда барча алоқадор ташкилот, идоралар таркибида ишчи гуруҳ тузилган.
Бугун, 23 февраль куни Тошкент шаҳри прокуратураси ўсимлик дунёсига етказилган зарар ундирилгани ҳақида маълумот берди.
Прокуратура хабарида айтилишича, «Building And Supplies» МЧЖ томонидан унга ажратилган ер майдонидаги кўп йиллик 81 туп дарахт қонунга зид равишда кесилгани оқибатида ўсимлик дунёсига 630,4 млн сўм моддий зарар етказилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан Яккасарой тумани ҳокимлиги ва «Building And Supplies» МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилган.
Дов-дарахтларни кесишга рухсатнома берган Яккасарой тумани ҳокими ўринбосари А.Саттаров жиноят иши бўйича айбланувчи тариқасида жалб қилинган, «Building And Supplies» МЧЖ раҳбари А.Қодиров












