Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳокимликларнинг яна бир соҳадаги фаолияти баҳолаб борилади
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг туризм соҳасидаги фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонлари ишлаб чиқилади
Президентнинг “Ўзбекистон Республикасида туризм хизматларини янада диверсификация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди.
Вазирлар Маҳкамаси:
а) 2019-2025 йилларда Ўзбекистонда туризм соҳасини ривожлантириш Концепциясини амалга оширишнинг мақсадли кўрсаткичлари асосида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг туризм соҳасидаги фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонларини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди.
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси қуйидагиларни таъминлайди:
мақсадли кўрсаткичларни бажарилишини мувофиқлаштириш ва мониторинг қилиш;
мақсадли кўрсаткичларни бажариш бўйича жойлардаги давлат ҳокимияти органлари томонидан ҳисоботлари эшитуви бўйича ҳар чоракда Вазирлар Маҳкамаси Президиуми йиғилишини ташкиллаштириш.
б) миллий бозорда туризм соҳасида тадбиркорлик субъектлари томонидан туризм хизматларини яратилиши зарур инновацион бизнес-ғоялар рўйхатини тасдиқлаш.
Маданият вазирлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси республика маданий мерос объектлари ҳудудларида “Озод ҳудуд” механизмини жорий қилиш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқади ва Вазирлар Маҳкамасига киритади:
маданий мерос объектларига “Тоза ҳудуд” мақомини бериш;
маданий мерос объектлари ҳудудларида чиқинди қутиларини етарли миқдорда ўрнатиш;
маданий мерос объектлари ҳудудларини ободонлаштириш ва ҳар кунги тозалаш ишларини амалга ошириш;
“Тоза ҳудуд” мақомига эга маданий мерос объектлари ҳудудларига келувчилар учун ўзини тутиш қоидалари, шу жумладан ахлат ташлаш мумкин эмаслиги бўйича эслатма ишлаб чиқиш.
Мавзуга оид
10:25 / 14.07.2026
Ўзбекистонликлар учун визасиз давлатлар сони кўпайиши мумкин
18:20 / 04.07.2026
Тошкентнинг ҳар бир туманида 15-20 тадан жамоат ҳожатхоналари қурилади
17:59 / 24.06.2026
638 млн сўм - Ўзбекистондан ўтувчи ҳашаматли поездга чипта савдоси очилди
12:02 / 18.06.2026