Жаҳон | 14:44 / 25.02.2020
11004
1 дақиқада ўқилади

Дунёнинг энг бадавлат инсонлари бир кунда 139 миллиард доллар йўқотишди

LVMH компаниялар гуруҳи бош директори Бернар Арно ва Amazon раҳбари Жефф Безосларнинг ҳар бири 4,8 миллиард доллардан айрилди.

Фото: REUTERS / Brendan McDermid

Коронавирус жаҳон иқтисодиётига салбий таъсир қилиши эҳтимоли фонд бозоридаги хавотирларга сабаб бўлгани боис дунёнинг энг бадавлат инсонлари душанба куни 139 миллиард доллар йўқотишди. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги хабар берди.

LVMH компаниялар гуруҳи бош директори Бернар Арно ва Amazon раҳбари Жефф Безосларнинг ҳар бири 4,8 миллиард доллардан айрилди. Zara хўжайини Амансио Отрега тўрт миллиард, Марк Цукерберг эса 3,48 миллиард доллар йўқотди. Дастлабки ўнталикдаги қолган миллиардерларнинг бойлиги камида 2,3 миллиард доллардан камайди.

Америка фонд биржалари индекси душанба куни 3 фоиздан ортиқроққа тушиб кетди. 

Европадаги фонд биржаларида ҳам кескин пасайиш кузатилди.

Инвесторлар коронавируснинг тарқалишидан хавотирга тушган, чунки у Хитой ва бутун дунё иқтисодиёти учун хатар уйғотади.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид