Ўзбекистон | 10:31 / 26.02.2020
31489
3 дақиқада ўқилади

Фарғона вилояти ИИБ бошлиғига икки ўринбосар тайинланди

Фарғона вилояти ИИБ бошлиғига икки янги ўринбосар, Тошкент ва Хоразм вилоятлари ИИБда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаларига бошлиқлар тайинланган.

Ички ишлар вазирлиги тизимида янги лавозим тайинловлари амалга оширилди.

Майор Азамат Камилович Козимов Фарғона вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари – Тергов бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Азамат Козимов

Тайинловга қадар А.Козимов Тергов департаменти Тергов фаолиятини ташкиллаштириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари - тергов фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Фарғона вилояти Қува тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган подполковник Дилмурод Қобилович Асқаров Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари - ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган.

Дилмурод Асқаров

Шунингдек, полковник Исматжон Нигматжонович Ибрагимов Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари - ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Исматжон Ибрагимов

Тайинловга қадар И.Ибрагимов Тошкент вилояти ИИББ бошлиғининг тўртинчи минтақавий ҳудуд бўйича вакили - марказ бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Полковник Сардорбек Қабулович Раҳимов Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари - ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Сардорбек Раҳимов

Тайинловга қадар С.Раҳимов Хоразм вилояти ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Полковник Маҳкам Миржонович Вафоев Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари - ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Маҳкам Вафоев

Тайинловга қадар М.Вафоев Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

  • Эслатиб ўтамиз, 18 февраль куни Ўзбекистон Президентининг «Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонига мувофиқ Ўзбекистонда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги тузилди.
  • Маҳалла ва оила масалалари вазирлиги Ички ишлар вазирлиги билан узвий ҳамкорликда ишлайди. Вазирликнинг ҳудудий бошқарма ва бўлимлари бошлиқлари ҳоким ўринбосари ҳисобланади. 
  • Шунингдек, Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи ҳудудлардаги ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари даражасига кўтарилган.

Бундан аввалроқ Андижон, Бухоро, Жиззах ва Қашқадарё вилоятларида ички ишлар бошқармалари раҳбарларининг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазирига янги ўринбосар тайинлангани ҳақида хабар берилганди.

Мавзуга оид