Туркия Европага қочқинлар оқимини бошқа ушлаб турмасликка қарор қилди - ОАВ
Туркия Суриянинг Идлиб вилоятига берилган авиазарба оқибатида турк ҳарбийлари ҳалок бўлгандан кейин Европага суриялик мигрантлар оқимини бошқа ушлаб турмасликка қарор қилди.
Бу ҳақда Туркия ҳукуматидаги юқори лавозимли амалдорга таянган ҳолда Reuters ахборот агентлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, ушбу қарор Идлибдаги ҳужумдан кейин 27 февраль кечки пайт Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған бошчилигида ўтган тезкор йиғилишда қабул қилинган.
Манбанинг маълум қилишича, Идлибда вазият кескинлашгандан кейин қочқинлар оқими кўпайиши мумкинлиги ортида турк полицияси, соҳилбўйи қўриқлаш хизмати ва чегара хизмати суриялик муҳожирларни қуруқликдаги ва денгиздаги чегара пунктларида ушлаб қолмасликка кўрсатма олган.
Таъкидланишича, ушбу хабарлардан кейин Сурия, Покистон, Эрон ва Ироқдан бўлган қочқинлар Туркиянинг Европа билан чегаралари томон ҳаракатлана бошлашган.
Ўз навбатида Европа Иттифоқи матбуот котиби Питер Станонинг маълум қилишича, Европа Иттифоқи Туркиядан миграция сиёсатини ўзгартиргани ҳақида огоҳлантириш олмаган.
Суриялик қочқинлар айни вақтда турли давлатларда кун кечиришмоқда, улардан энг кўпи Сурия билан қўшни Ливан, Туркия, Иорданияда жойлашган. Туркиянинг ўзида 3,6 млн қочқин қолмоқда.
Европа Иттифоқи давлатлари раҳбарлари 2016 йил мартида Туркия билан миграция инқирозига қарши курашиш бўйича биргаликдаги режани келишиб олишган. Режа Анқарага қочқинларни қабул қилиши учун молиявий ёрдам қўрсатилишини, Грецияга Туркиядан келувчи барча ноқонуний мигрантларни яна Туркияга қайтаришни ва Европа Иттифоқи томонидан Туркиядаги суриялик қочқинларнинг “бир қочқинга бир қочқин” принципи бўйича қабул қилинишини кўзда тутади.
Мавзуга оид
10:10 / 04.11.2024
WP: Европа Трамп даврида АҚШ билан «муносабатларни узиш»га тайёрланмоқда
15:24 / 03.11.2024
Гуржистон ва Молдова сайловлари: Европа орзуси орзулигича қолдими?
12:30 / 01.11.2024
Европадаги қурол ишлаб чиқарувчилар маблағ етишмаслигидан шикоят қилмоқда
11:50 / 01.11.2024