Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Абдулазиз Комилов Доҳада Залмай Халилзод билан учрашди
Афғонистондаги тинчлик жараёнининг янги босқичидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди
2020 йил 28 февраль куни Доҳа шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов АҚШнинг Афғонистондаги ярашиш масалалари бўйича махсус вакили, элчи Залмай Халилзод билан учрашди.
Ўзбекистон ташқи сиёсат идораси хабарига кўра, учрашувда АҚШнинг минтақадаги сиёсати архитекторларидан бири билан Афғонистондаги тинчлик жараёнининг янги босқичидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Маълумот учун, Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация расмий таклифга биноан 29 февраль куни Доҳа шаҳрида бўлиб ўтадиган АҚШ ва «Толибон» ҳаракати ўртасида битим имзолаш маросимида иштирок этади.
Мавзуга оид
14:26 / 05.07.2026
Афғонистондан дронда наркотик олиб ўтишнинг олди олинди
13:47 / 29.06.2026
Покистон яна Афғонистонга ҳужум қилди
18:19 / 22.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида авиақатновлар сони оширилади
09:05 / 17.06.2026