Нуробод тумани ИИБ тезкор ходимлари томонидан олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари давомида Самарқанд йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келаётган, Нарпай тумани Оқтош шаҳри Садриддий Айний кўчасида яшовчи, 1997 йилда туғилган Э.С. бошқарувида бўлган «Каптива» русумли автомашина тўхтатилиб, текширилганида, машинанинг орқа қисмига ўғирланган бир бош қўй ортилганлиги аниқланди ва ашёвий далил сифатида олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизматининг Kun.uz’га тақдим этган хабарида.















