10:13 / 03.03.2020
0
2611

Ўзбекистон Ҳаага конференцияси уставини ратификация қилди

Ташкилотнинг асосий мақсади – халқаро хусусий ҳуқуқ нормаларини босқичма-босқич унификация қилишга кўмаклашиш

Президент “Халқаро хусусий ҳуқуқ бўйича Ҳаага конференцияси Уставини (Ҳаага, 1951 йил 31 октябрь) ратификация қилиш ҳақида”ги қонунни имзолади.

Қонун Қонунчилик палатаси томонидан 2020 йил 18 февралда қабул қилинган, Сенат томонидан 2020 йил 28 февралда маъқулланган.

Ҳужжат билан Халқаро хусусий ҳуқуқ бўйича Ҳаага конференцияси Устави (Ҳаага, 1951 йил 31 октябрь) ратификация қилинди.

Ҳаага конференцияси 1893 йилда ташкил этилган бўлиб, бош қароргоҳи Ҳаага шаҳрида жойлашган халқаро ҳукуматлараро ташкилот ҳисобланади.

Ташкилотнинг асосий мақсади – халқаро хусусий ҳуқуқ нормаларини босқичма-босқич унификация қилишга кўмаклашиш.

Ҳозирги кунда ташкилотга 82 та давлат, шу жумладан, Европа иттифоқи аъзо саналади. МДҲ давлатлари орасидан эса, конференцияда Арманистон, Озарбойжон, Беларусь, Қозоғистон ва Россия иштирок этади.

Ҳаага конференцияси 1955 йил 15 июлда кучга кирган устав асосида фаолият юритади.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top