Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркиядан Грецияга 130 мингдан ортиқ ноқонуний мигрант ўтди
Вазиятни баҳолаш учун Греция-Туркия чегарасига Еврокенгаш раиси Шарль Мишель, Европа парламенти раиси Давид Сассоли ва Еврокомиссия раиси Урсула фон дер Ляйен келиши кутилмоқда.
Ўтган ҳафтадан буён Туркиядан Грецияга 130 мингдан ортиқ ноқонуний мигрант ўтди. Бу ҳақда Туркия ички ишлар вазири Сулаймон Сўйлу маълум қилди.
"3 март ҳолатига кўра, Эдирне провинцияси орқали Туркиядан Грецияга ўтган ноқонуний мигрантлар сони 130 469 нафарга етди", - деб ёзди вазир ўз твиттерида.
Сешанба куни вазиятни баҳолаш учун Греция-Туркия чегарасига Еврокенгаш раиси Шарль Мишель, Европа парламенти раиси Давид Сассоли ва Еврокомиссия раиси Урсула фон дер Ляйен келиши кутилмоқда.
Туркия ўтган ҳафтада Суриядан келаётган қочқинлар оқимини бошқаришга қодир эмаслигини билдириб, ЕИ билан чегараларни очиб юборганини маълум қилганди.
Греция миграция ва бошпана бериш ишлари вазири Панайотис Митаракис 2 март куни мамлакат ноқонуний мигрантлар оқимига тайёр эмаслигини айтди.
Мавзуга оид
13:14 / 07.06.2026
Олти йилдан буён қидирувда бўлган ўзбекистонлик аёл Туркияда ушланди
08:22 / 06.06.2026
Украина Грецияга дипломатик изоҳ берди
16:20 / 26.05.2026
Ўлим тўшагида очилган сир: турк тадбиркорининг Швейцария банкига қарши молиявий уруши
13:52 / 26.05.2026