Жаҳон | 16:33 / 04.03.2020
3756
2 дақиқада ўқилади

Греция полицияси мигрантларга қарши кўздан ёш оқизувчи газ қўллади

Аввалига Туркия томонидан турган одамлар гуруҳи чегарада турган Греция ҳарбийларига тошлар, турли буюмлар ва кўздан ёш оқизувчи гранаталар улоқтирган.

Фото: REUTERS/Costas Baltas

Чоршанба куни эрталаб Греция-Туркия чегарасидаги "Кастаниес" назорат-ўтказиш пунктида грек полицияси ва ноқонуний мигрантлар ўртасида тўқнашувлар содир бўлди. Полиция Греция ҳудудига ўтишга уринган мигрантлар гуруҳига қарши кўздан ёш оқизувчи газ қўллади, деб хабар бермоқда "Нафтемпорики" нашри.

Аввалига Туркия томонидан турган одамлар гуруҳи чегарада турган Греция ҳарбийларига тошлар, турли буюмлар ва кўздан ёш оқизувчи гранаталар улоқтирган.

Мигрантлар гуруҳи чегарадан ўтишга урингач, уларга қарши кўздан ёш оқизувчи газ қўлланган.

Сешанба куни Мишель Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен ва Европарламент раҳбари Давид Сассоли билан бирга Грецияга ташриф буюриб, Туркия билан чегарадаги вазиятни ўрганди. Еврокомиссия президенти Греция чегаралари Европанинг ҳам чегаралари ҳисобланишини айтди ва Евроиттифоқ чегарани қўриқлашда Грецияга ёрдам беришини маълум қилди.

Туркия Суриянинг Идлибида вазият кескинлашганидан кейин мигрантлар ва қочқинлар оқимини тўхтатиб тура олмаслигини билдирди ва ЕИ билан чегарасини очиб юборди.

Туркия ички ишлар вазири Сулаймон Сўйлу маълум қилишича, ўтган ҳафтадан буён Туркиядан Грецияга 130 мингдан ортиқ ноқонуний мигрант ўтган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид