Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарё ва Фарғонада ППХга янги бошлиқлар тайинланди
Сурхондарё вилояти ва Фарғона вилоятида Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармасига янги раҳбарлар тайинланди
Ички ишлар вазирлиги тизимида янги лавозим тайинловлари амалга оширилди
Хусусан, подполковник Шуҳрат Жовлиевич Сатторов Сурхондарё вилояти ИИБ, Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар Ш.Сатторов, Сурхондарё вилояти ИИБ, Жарқўрғон тумани ИИБ бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Подполковник Илҳом Ваҳобович Соипов Сурхондарё вилояти ИИБ, Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар И.Соипов, Сурхондарё вилояти ИИБ, Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари - йўл-патруль хизмати отряди командири лавозимида фаолият юритган.
Полковник Илҳом Абдумуталифович Эргашев Фарғона вилояти ИИБ, Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар И.Эргашев, Фарғона вилояти ИИБ, Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Бундан олдин, ИИВ тизимида 11та лавозим тайинлови амалга оширилганди.
Мавзуга оид
19:55 / 02.07.2026
Танзила Норбоева раислигида Сурхондарёни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари ижроси муҳокама қилинди
18:20 / 23.06.2026
Қирғизистон ва Ўзбекистон қишлоқларини алмашди
08:45 / 23.06.2026
Фарғона ва Хоразмда наркотик моддалар қўлга олинди
18:28 / 20.06.2026