Аввалроқ, Reuters агентлиги PetroChina коронавируснинг тарқалиши сабабли табиий газ импорти, жумладан, СТГ (суюлтирилган табиий газ) ва газ қувурлари орқали етказиб бериладиган газ бўйича фавқулодда ҳолат эълон қилгани тўғрисида хабар берганди.

«Ўзбекистон одатдагидек Хитойга газ экспорт қилишни давом эттирмоқда», - дея хабар берди Энергетика вазирлиги.

Reuters маълумотларига кўра, Хитой ширкати қувурда газ етказиб берувчиларга, шунингдек камида битта СТГ етказиб берувчисига фавқулодда ҳолат тўғрисида хабарнома юборган.

PetroChina расмий равишда фавқулодда ҳолат ҳақида эълон қилгани йўқ. Агентлик форс-мажор импортнинг қандай ҳажми, қайси етказиб берувчилар ва қайси даврга тегишли экани тўғрисида маълумот бермаган.