Ўзбекистон Президенти 6 март, жума куни, «Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ҳарбий хизматга чақириш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолади. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти Kun.uz’га маълум қилди.

  • Президентнинг мазкур қарори лойиҳаси 2019 йилнинг декабрида Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида муҳокамага қўйилган эди.

Қарорда белгиланишича, чақирилувчиларни муддатли ҳарбий хизматга чақириш тизимини такомиллаштириш, мазкур жараённи амалга оширишда очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, номзодларга қўшин турларини танлаш имкониятини яратиш, шунингдек, муддатли ҳарбий хизматга чақириш жараёнидаги бир-бирини такрорловчи тадбирларни истисно этиш мақсадида:

Ўзбекистон фуқароларини ҳарбий хизматга чақириш тартибини янада такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланади:

  • Ўзбекистон Қуролли Кучлари сафини ҳар томонлама етук, соғлом, жисмонан бақувват, интеллектуал салоҳиятли чақирилувчилар билан бутлаш;
  • чақирилувчилар онгида миллий ғурур, она юртга садоқат, ватанпарварлик ва миллатпарварлик туйғусини кучайтириш;
  • чақирилувчиларни муддатли ҳарбий хизматга чақиришнинг мавжуд тизимини оптималлаштириш;
  • чақирилувчиларни тиббий кўрикдан ўтказишда бир-бирини такрорловчи босқичларни соддалаштириш;
  • тиббий кўрикдан ўтказиш сифати ва самарадорлигини ошириш;
  • тиббий кўрикдан ўтказишнинг холислигини ва тезкор амалга оширилишини таъминлашга йўл қўймайдиган мавжуд тизимни қайта кўриб чиқиш;
  • чуқурлаштирилган тиббий кўрикларни ҳарбий округлар ҳарбий госпиталлари мутахассислари томонидан ўтказиш;
  • ҳарбий хизмат назарда тутилган вазирликлар ва идоралар раҳбарлари, шунингдек, ҳарбий округ қўмондонларининг шахсий жавобгарлигини ошириш.

«Фуқароларни муддатли ҳарбий ва муқобил хизматларга чақириш, сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга қабул қилиш бўйича комиссиялар фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги низомга кўра, Ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлари чақирилувчиларни ҳарбий хизматга чақириш тадбирларининг ўтказилишига умумий раҳбарлик қилади, шунингдек, Раҳбарият кенгаши, ҳарбий-тиббий комиссия, бутлаш комиссияси, ҳудудий комиссия ва ҳудудий тиббий комиссияларнинг самарали фаолият юритиши учун шахсан масъулдирлар.

Низомга кўра, қуйидагилар ўз фаолиятини ҳар йили: