Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин ҳарбий хизматга чақириш ҳақидаги фармонни имзолади
Унга кўра, 18 ёшдан 27 ёшгача бўлган 130 минг киши армияга чақирилади.
Россия президенти Владимир Путин армияга кузги чақирув тўғрисидаги фармонни имзолади.
Чақирув 1 октябрдан 31 декабргача давом этади. Унинг доирасида 18 ёшдан 27 ёшгача бўлган 130 минг киши армияга жўнатилади.
Аввалроқ Россия Бош штаби янги чақирилган ҳарбий хизматчиларни Украинадаги жанговар зонага юборишни режалаштирмаётгани ҳақида хабар берган эди.
Ушбу чақирув 27 ёш билан чекланади. Аммо 2024 йил баҳоридан 30 ёшгача бўлган эркаклар ҳам ҳарбий хизматга чақирилади.
Россия Давлат Думаси Мудофаа бўйича қўмитаси раиси Андрей Картаполовнинг таъкидлашича, чақирувда электрон чақирув қоғозларидан фойдаланилмайди. Улар фақат синов режимида, анъанавий қоғозлар билан бирга юборилади. Шу билан бирга, ҳарбий қўмитага узрли сабабларсиз келмаганлик учун жарималар миқдори 10 баробарга ошади — 3 мингдан 30 минг рублгача.
Мавзуга оид
17:14 / 03.07.2026
Путиннинг рейтинги яна пасаймоқда
19:04 / 30.06.2026
«Зарар бор» – Путин Украина ҳужумлари, бензин тақчиллиги ва Анкориж келишуви ҳақида
18:39 / 30.06.2026
«Ўзларига қайтаётган уруш реаллиги» – Россия яна дронлар ҳужумига учради
09:55 / 24.06.2026