«Олдин одамлар узоқроқ яшаган»
Йиллар давомида шаклланиб келган хато тушунчалардан бири. Ҳолбуки Ер шари аҳолисининг, жумладан ўзбекистонликларнинг ўртача ёши муттасил ошиб бормоқда. Ўн тўртинчи асрларда сайёрамиз аҳолисининг ўртача ёши 34-35 ёшни, ўн олтинчи асрга келиб 50 ёшни ташкил қилган. 2000-йилларга келиб бу кўрсаткич 60 ёшни ортда қолдирди ва 2050 йилда 83 ёшга етиши тахмин қилинган. Ўзбекистонда ҳам бу кўрсаткич ошиб боряпти, сўнгги йилларда ўртача ёш 67дан 73,5 ёшга етган.
Ўртача ёшнинг ошиши дунё сиёсатчиларини янги муаммо – кекса аҳоли сони кўпайишига дучор қилмоқда.
«Аждодларимиз биздан кўра соғлом ва бақувват бўлишган»
Биринчи бўлим бу хатога ҳам қисман жавоб беради. Аммо бу тушунчада озроқ ҳақиқат ҳам бор – ўтмишда одамлар кўпроқ ҳаракатланишган, жисмоний меҳнат билан мунтазам шуғулланишган, ноқулай шароитларга ҳам бизга нисбатан чидамлироқ бўлишган. Лекин бу уларнинг бизга нисбатан соғломроқ бўлганини англатмайди. Ҳаттоки ўтган асрда, яқин ўтмишда ҳам одамлар юқумли касалликлар қаршисида анча ожиз бўлишган ва бугунги кун нуқтайи назарида арзимас касалликлардан ўлиб кетишган ёки ногирон бўлиб қолишган. Одамларнинг аксарияти гигиенага риоя қилмаган, бит босиш, манқалик, тери касалликлари жуда кўпчиликнинг доимий ҳамроҳи бўлган.
«Ёлғиз аёллар эркаклардан кўп»
Бугунги кунда ҳам мустаҳкам сақланиб қолган ёлғонлардан энг машҳури, десак хато қилмаймиз. Айниқса кўп хотинлиликни илгари сурувчиларнинг айримлари ҳам шундай тушунчани сабаб сифатида келтиришади. Аммо демографияга оид расмий статистика бунинг нақадар ёлғонлигини бир зумда исботлаб қўяди. Хитой, Ҳиндистон каби оила сунъий равишда режалаштириладиган, бола жинсига кўра танланадиган оз сонли давлатларда эркаклар сони нисбатан анча кўп ҳолат юзага келган. Ўзбекистонда ҳам эркаклар аёллардан кўпроқ.
Мана, яқинда Ўзбекистон аҳолиси 34 миллион кишидан ошди. Мамлакат аҳолисининг таркибига кўра бугунги кун ҳисоби бўйича ҳамма ўзига биттадан жуфт топганида эди, камида 183 минг нафар эркак хотинсиз қолиб кетарди. Тасаввур қилинг, бу Хоразм вилоятининг Хонқа тумани аҳолиси















