Андижонда бир гуруҳ ўсмирлар ёқилғи маҳсулотини ўғирлаб, жами 55 000 000 сўмга пуллаб юборди
Жиноятни бир гуруҳ ўсмирлар қинғир йўллар орқали, мўмай даромад ишлаш мақсадида содир этишган
2020 йилнинг 6 март куни Андижон вилояти ИИБ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармасига келиб тушган хабарга кўра, шу йилнинг 16 февраль куни тунги соат 02:37да Асака темир йўл бекатининг 3-йўлига Россия Федерациясининг Оренбург вилояти, Никел темир йўл бекати орқали ПАО “Орекнефтеоргсинтес” томонидан Асака шаҳрида жойлашган МЧЖ номига К5СДТ-Е-5К маркали солярка ёқилғи маҳсулоти кириб келган.
ИИВ Транспортда ХТББ хабарига кўра, шу куни соат 16:30ларда вагонлар МЧЖ омборига олиб кирилаётганда ёқилғи ортилган вагонларнинг иккитасининг юқори қисмига жўнатувчи томонидан ўрнатилган тамғалар (пломба) бузилганлиги сабабли “Асакадонмахсулотлари” АЖ тарозисида назорат тартибида тортиб кўрилади. Шундан сўнг, камомад мавжудлиги аниқлангач, темир йўл масъуллари иштирокида тижорат далолатномаси тузилган.
Ҳолат юзасидан Андижон вилояти ИИБ ТХТБ Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “б,в,г” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.
Аниқланишича, ушбу жиноятни бир гуруҳ ўсмир ёшдаги фуқаролар қинғир йўллар орқали, мўмай даромад ишлаш мақсадида содир этишган. Улар ёқилғи маҳсулотини жами 55 000 000 сўмга пуллаб, даромадни ўртада бўлиб олишгани маълум бўлди.
Қайд этилишича, ҳозирда суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.
Мавзуга оид
10:40
Андижонда Бобур ҳайкалини кўчириб, ўрнига савдо мажмуаси, кўнгилочар марказлар қуриш режалаштирилмоқда
21:10 / 18.11.2024
Андижонда 1800 гектар ернинг тоифаси ўзгартирилиб, ишлаб чиқариш мажмуалари қурилади
11:09 / 08.11.2024
Андижонда коттежлар қуриш учун ер ҳужжатини расмийлаштириб бериш эвазига 230 минг доллар талаб қилган шахс ушланди
14:41 / 06.11.2024