Спорт | 15:46 / 10.03.2020
7875
2 дақиқада ўқилади

«Барселона» ва «Наполи» ҳам мухлисларсиз ўйнайди

Чемпионлар лигасининг 1/8 финали доирасида «Барселона» – «Наполи» учрашуви мухлисларсиз ўтказилади.

Фото: fcbarcelona.com

Marca нашри хабарига кўра, бундай қарор ҳукумат вакиллари ва каталонияликлар клуби расмийлари учрашувида қабул қилинган. Бу чора COVID-19 коронавируси тарқалишининг олдини олиш билан боғлиқ.

«Барселона» – «Наполи» учрашуви 18 март куни Барселонадаги «Камп Ноу» стадионида ўтказилади. Жамоаларнинг Неаполда кечган биринчи учрашувида кучлар тенг келганди - 1:1.

Бунгача ЕЧЛ нимчорак финали доирасида «Валенсия» – «Аталанта» ҳамда «ПСЖ» – «Боруссия» учрашувлари ҳам мухлисларсиз ўтказилиши аниқ бўлганди.

COVID-19 ўтган йил охирида Хитойда тарқала бошлаганди. Айни вақтга келиб инфекция 4031 киши ўлимига сабаб бўлди, бутун дунёда 114 мамлакатда 114 814 кишида коронавирус аниқланган. Шу билан биргаликда, 60 мингдан ортиқ киши тузалиб кетган.

Италияда вирус кенг тарқалиши муносабати билан 3 апрелга қадар А Серия учрашувлари тўхтатилган.

Мавзуга оид