Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эксперт: тиббиёт ниқоби коронавирусга қарши фойда беради, аммо...
Америка Микробиология жамияти аъзоси: “Тиббий ниқоблар албатта фойда беради. Фақат уларни маълум муддат тақиш керак ва нам бўлиши билан алмаштириш зарур”
Коронавирус инфекциясига оид анжуманда эпидемиология соҳасида халқаро эксперт, тиббиёт фанлари доктори, профессор Михаил Фаворов Kun.uz мухбирининг тиббий ниқоблар қай даражада самарали эканлиги бўйича саволига жавоб берди:
– Албатта, тиббий ниқоблар самара беради. Фақат улардан фойдаланишнинг ҳам қоидаси бор. Ниқобларнинг турига қараб 20 дақиқадан 3 соатгача фойдаланиш мумкин. Афсуски кўпчилик нима қилади – ниқобни бир неча кунлаб тақиб юради. Бу нафақат фойдали, балки зарар келтириши ҳам мумкин, чунки намиқиб, хавфли бўлиб қолади.
Тиббий ниқоблар танқислигига келсак, бу нафақат Ўзбекистонда, балки бутун дунёда кузатилаётган ҳолат. Бунда қўлбола воситалардан фойдаланиш, оддий докадан ниқоб тикиб олиш ёки ҳатто ҳожатхона қоғози ва салфеткалардан ясаб олиш мумкин.
Мавзуга оид
18:37 / 21.09.2025
COVID-19 пандемияси бошланишини ёритган хитойлик журналист 4 йилга қамалди
15:47 / 06.08.2025
АҚШ Соғлиқни сақлаш вазирлиги мРНК-вакциналари учун маблағни қайтариб олди
21:02 / 24.07.2025
Олимлар COVID-19 пандемияси одамларнинг миясини қаритганини аниқлади
17:18 / 05.07.2025