Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Янги Ангрен» ИЭСда носозлик юзага келди
«Янги Ангрен» ИЭСда юзага келган носозлик туфайли республиканинг айрим ҳудудларида электр таъминотида чекловлар содир бўлмоқда
Жорий йилнинг 9 март куни соат 21:00да «Янги Ангрен» иссиқлик электр станциясида энергоблокларга кўмир етказиб бериш тизимидаги носозлик туфайли дастлаб ишлаб чиқариш қуввати 100 мВт.га пасайиши кузатилди.
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ ахборот хизматига кўра, сўнгра соат 21:17да 200 мВт қувват билан ишлаётган 4-энергоблокка ёқилғи бериш тўхтаб қолганлиги туфайли авария ҳолатини олдини олиш мақсадида энергоблок станция ходимлари томонидан фавқулодда ўчирилди. Станциянинг умумий қуввати 800 мВт.дан 420 мВт.гача пасайиб кетди.
«Содир бўлган носозлик туфайли энергетика тизимида аварияга қарши автоматика ишлаши натижасида истеъмолчилар электр таъминотида узилишлар юз берди ва айна пайтда электр таъминотидаги мувозанат хавфсизлигини таъминлаш учун чекловлар киритилишига мажбур бўлинмоқда.
Миллий диспетчерлик маркази маълумотларига кўра, бундай ҳолат ушбу станцияда биринчи марта кузатилаётгани йўқ. Март ойининг 9 куни давомида, оператив маълумотларга кўра, энергоблокларда 5 марта ўчиш ҳолатлари содир бўлган», - дейилган хабарда.
Қайд этилишича, юзага келган носозликлар ва унинг бартараф этилиши юзасидан батафсил маълумотлар «Иссиқлик электр станциялари» АЖнинг расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида эълон қилинади.
Мавзуга оид
17:36 / 26.05.2026
Газ ва электр энергияси учун олдиндан тўлов қилинганда 2 ой эски тарифлар амал қилади
13:18 / 15.05.2026
1 июндан электр энергияси ва табиий газнинг янги тарифлари жорий этилади
21:41 / 05.05.2026
Қозоғистон 2027 йилда Россиядан электр энергияси олишни тўхтатади
12:57 / 07.04.2026