Жаҳон | 15:33 / 11.03.2020
13111
2 дақиқада ўқилади

Италия коронавирусга қарши курашда Хитойдан ёрдам сўради

Италия коронавирус эпидемияси ортида тиббий товарларга ўткир эҳтиёж сезмоқда ва Хитой бу масалада ёрдам кўрсатишига умид қилмоқда.

Фото: REUTERS / Jennifer Lorenzini

Бу ҳақда Италия ташқи ишлар вазири Луижи Ди Майо хитойлик ҳамкасби Ван И билан телефон суҳбатида айтиб ўтди. 

“Италияда эпидемиологик вазият ҳозирда жуда оғир. Италия Хитойнинг эпидемияга қарши муваффақиятли тажрибасини синчковлик билан ўрганмоқда. Италия тиббий товарлар ва ускуналар етишмаётгани сабабли қийинчилик сезмоқда ва Хитой бу ўткир масалани ҳал қилишда ёрдам беришига умид қилмоқда”, деб айтган Ди Майо суҳбат давомида.

Италия ташқи ишлар вазирининг таъкидлашича, Италияда хитойлик муҳожирлар эпидемияга қарши курашда фаол роль ўйнамоқда ва ҳукумат уларнинг хавфсизлиги ва соғлиғи ҳақида бор кучи билан қайғуришда давом этади.

Италияда айни вақтда коронавирусдан касалланганлар сони 10,1 мингдан кўпроқни, вафот этганлар сони 631 нафарни ташкил қилмоқда. 1004 киши соғайиб кетган. 

Умуман олганда, Европада коронавирус тарқалиши Италияда жиддий тус олган, Франция ва Германияда ҳам вазият оғирлашмоқда. 

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид