Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жалолов, Мирзахалилов ва Абдураимовда олтин – Ўзбекистон Олимпиадага 7 боксчи билан боради
Иорданиянинг Оман шаҳрида бокс бўйича лицензион турнирнинг финал жанглари якунланди. Унда ўзбекистонлик боксчилардан уч нафари – Миразизбек Мирзахалилов, Элнур Абдураимов ва Баҳодир Жалолов олтин медаль учун рингга кўтарилишди.
Миразизбек Мирзахалилов (57 кг) мезбон боксчи – иорданиялик Муҳаммад Алвадига қарши баҳс олиб бориб, 5:0 ҳисобида устун келди ва мусобақанинг ғолибига айланди.
Элнур Абдураимов (63 кг) финал жангини қозоғистонлик Зокир Сафиуллинга қарши ўтказиб, кескин ва муросасиз курашларга бой бўлган турнирнинг энг ёрқин жангларидан бирида 3:2 ҳисобида ғалаба қозониб, олтин медалга сазовор бўлди.
Олтин медаль учун кечган сўнгги баҳсда Баҳодир Жалолов (+91 кг) австралиялик Юстис Хунини 5:0 ҳисобида мағлуб этиб, терма жамоага 3-олтин медални тақдим этди.
Шу тариқа турнир якунига кўра, Ўзбекистон бокс терма жамоаси умумжамоа ҳисобида 2-ўринни қўлга киритди, Токио Олимпиадаси учун эса 7та йўлланмага эга чиқди. Булар – Миразизбек Мирзахалилов (олтин), Элнур Абдураимов (олтин), Баҳодир Жалолов (олтин), Шаҳобиддин Зоиров (бронза), Бобоусмон Батуров (бронза), Санжар Турсунов (бронза) ва Турсуной Раҳимова.
Мавзуга оид
19:51 / 03.09.2021
Япония бош вазири истеъфога чиқади. Сабаблардан бири - Токио Олимпиадаси
17:26 / 13.08.2021
Олимпиада совриндорлари мураббийлари ва барча иштирокчиларга ҳам пул мукофоти берилади
16:22 / 13.08.2021
Президент хориждан легионер спортчи олиб келиш тажрибаси ўзини оқламаётганини айтди
12:32 / 12.08.2021