Фармойишга мувофиқ тузилган ишчи гуруҳ умумхалқ ҳашарини ўтказиш доирасида қуйидаги тадбирларни амалга оширишни назарда тутади:

барча вилоят, туман ва шаҳар ҳокимликлари умумхалқ ҳашари ўтказиладиган кунлари ўз ҳудудларида кўчатлар экиб боғ яратиш;

маҳаллалар, таълим муассасалари, аҳоли пунктлари, кўп қаватли бинолар ва ҳовлилар атрофи, гузарлар, хиёбонлар, зиёратгоҳлар ва қабристонларни ҳамда болалар майдончаларини тартибга келтириш; 

барча турар жой мавзелари ва маҳаллаларда гул кўчатлари, мевали ва манзарали дарахтлар экиш, дарахтларни оқлаш ва буташ;

ижгимоий ҳимояга муҳтож кексалар, пенсионерлар ва ногиронлиги бўлган шахслар, ёлғиз қариялар, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилаларнинг уй-жой шароитларини яхшилашга кўмаклашиш; 

жойларда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари ўтказилиши жараёнида тўпланган чиқиндиларнинг маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа мутасадди идоралар томонидан алоҳида белгиланган жойларга олиб чиқилишини таъминлаш; 

ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш қатнашчиларини зарур техника воситалари ва анжомлар билан таъминлаш;

умумхалқ ҳашарини тегишли ташкилотлар ҳудудида меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя этилган холда ўтказиш; 

умумхалқ ҳашари доирасида бўлмаган бошқа турдаги жамоат ишлари, шу жумладан қурилиш-таъмирлаш ва қишлоқ хўжалиги ишларига мажбурий жалб этишга қатъий йўл қўйилмаган ҳолда ободонлашгириш, кўкаламзорлаштириш, иш ўринларини тартибга келтириш ишларини амалга ошириш; 

автомобиль йўллари, ҳаракатланиш тиғиз бўлган кўчалар, сув объектлари, қирғоқбўйи ҳудудлар ва зоналар, қурилиш майдонлари, бино ва иншоотлар томлари, хавфли ишлаб чиқариш объектлари, шунингдек, инсонларнинг ҳаёти ёки соғлигига хавф туғилиши юзага келиши мумкин бўлган бошқа жойларда ихтиёрий ташаббус билан ҳашарлар ва бошқа ишларни ўтказиш тақиқланганлигини қатьий назоратга олиш.

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Академик М. Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқикот институти, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда белгиланган миқдордаги кўчатлар ҳамда қаламчаларни олиш истагини билдирган республика ҳудудларидаги ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатьи назар барча ташкилотларга шартнома асосида ва қонунчиликда белгиланган тартибда пул ўгказиш йўли билан ташкилотларнинг ушбу тадбирлар учун назарда тутилган маблағлари ҳисобидан етказиб берилишини таъминлайди.