Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлигининг ушбу Агентлик тизимидаги ижод мактаблари ва ихтисослаштирилган мактабларнинг ўқув режалари ва ўқув дастурларини янгидан ишлаб чиқиш ҳамда уларда интерактив тарзда чуқурлаштириб ўқитиш ҳақидаги таклифига розилик берилди.
Қуйидагилар:
Президент, ижод мактаблари ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги тизимидаги ижод мактаблари ва ихтисослаштирилган мактабларнинг таянч ўқув режаси;
Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги тизимидаги ижод мактаблари ва ихтисослаштирилган мактабларни оталиққа олиш ва ривожлантириш учун бириктириладиган олий таълим муассасалари, вазирликлар, идоралар ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари рўйхати тасдиқланди.
Қуйидагиларга:
а) ижод мактаблари ва ихтисослаштирилган мактабларни оталиққа олган олий таълим муассасаларига:
ихтисослик йўналишларидан келиб чиқиб мактабларга олий таълим муассасаларининг юқори малакали профессор-ўқитувчиларини дарс машғулоти ўтишга йўналтириш тартибини тегишли касаба уюшмаси билан келишган ҳолда ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш;
мактабларда ўқитувчиларни юқори малакали мутахассислардан иборат таркибда шакллантиришга кўмаклашиш, хусусан, уларда магистрлик даражасига эга бўлган педагоглар сонини босқичма-босқич ошириб бориш чораларини кўриш;
таълим жараёнига инновацион педагогик усул ва технологияларни жорий қилишнинг илмий асосларини янада мустаҳкамлаш чораларини кўриш;
юқори синф ўқувчиларини ихтисослик фани бўйича олий таълим муассасаларида таълимни давом эттиришга йўналтириш;
болаларнинг ижодий қобилияти ва иқтидорини ривожлантириш, шунингдек, уларнинг мактабдан ташқари вақтларини самарали ташкил этиш мақсадида замонавий усул ва услубларини жорий этиш;
б) ижод мактаблари ва ихтисослаштирилган мактабларга бириктирилган вазирликлар, идоралар ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига:
Агентлик билан биргаликда бир ой муддатда бириктирилган мактаблар фаолиятини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар режасини тасдиқлаш ва ижросини таъминлаш;
Президентнинг 5та ташаббуси доирасида мактабларда амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини ошириш;







