Ўзбекистон | 00:56 / 17.03.2020
29626
2 дақиқада ўқилади

Коронавирусни йўқотишда томоқни уксусли сув билан чайиш зарарли эканлиги маълум қилинди 

Фото: KUN.UZ

Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг огоҳлантиришича, ижтимоий тармоқларда тарқалган “Коронавирус ўпкага ўтишидан аввал, томоқда 4 кунгача сақланиб туради, шу пайтда йўтал ва томоқ оғриқ бошланади. Агар шу даврда кўп сув ичилса, туз ва уксусли сувда томоқ чайқалса, вирус йўқолади” мазмунида тарқалаётган хабарлар хақиқатга тўғри келмайди. 

Коронавирус инфекциясига хос клиник белгилардан бири қуруқ йўтал хисобланади. Оғиз бўшлиғини доимо ҳўллаб туриш организм учун жуда фойдалидир, чунки оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватдан иборат бўлиб, суюқлик ичиш ҳисобига доимо нам ҳолатда бўлиши, оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг ташқи муҳитдан таъсир қилаётган микроорганизмлардан, шу жумладан коронавирусдан ҳимоя қиладиган қобиқ сифатида таъсир кўрсатади.

Туз ва уксусли сув юқорида айтиб ўтилганидек, оғиз шиллиқ қавати бутунлигининг бузилишига ва оқибатда турли хил касалликларнинг оғиз орқали юқишига олиб келади. 

Агентликнинг эслатишича, аҳоли орасида ваҳима чиқаришга қаратилган маълумотлар, материаллар, фейк хабарлар ва умуман, ишончсиз ахборотни ҳар қандай шаклда тарқатиш амалдаги қонунчиликка мувофиқ жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов

Мавзуга оид