Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Малайзия ҳам чегараларини ёпишни бошлайди
Мамлакатдаги барча мактаб ва университетлар, кўплаб корхоналар ҳам ёпилиши кўзда тутилган. Ҳукумат душанба куни Жануби-Шарқий Осиёдаги коронавирус билан боғлиқ ҳолат юқори даражага кўтарилгандан сўнг шундай қарорга келган.
REUTERS/Lim Huey Teng
Малайзия ҳам саёҳатчилар учун ўз чегараларини ёпишни бошлайди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
Мамлакат бош вазири Муҳиддин Яссин ўз интервьюсида чоршанба кунидан бошлаб 31 мартгача барча қарорлар кучга киришини маълум қилди.
«Ҳукуматимиз одамларимиз ҳаётига хавф соладиган пандемия тарқалишини тўхтатиш учун барча чораларни кўради. Мактаблар ва университетлар ёпилади. Шунингдек, хизмат кўрсатиш компанияларидан ташқари давлат ва хусусий бизнес марказлари ҳам ўз фаолиятини тўхтатади. Чет элликларнинг киришига ҳамда фуқароларнинг чиқиб мамлакат ҳудудидан чиқиб кетишларига йўл қўйилмайди», дейди у.
Малайзия вирус юқтирганлар сони бўйича минтақадаги етакчи давлат бўлиб турибди, 17 март ҳолатига кўра, мамлакатда 566 кишида вирус аниқланган.
28 февраль-1 март кунлари Куала-Лумпурдаги диний йиғинлар вақтида 338та ҳолат қайд этилган. Малайзия соғлиқни сақлаш вазири ҳозирча ушбу тадбирда қатнашган 14,500 малайзияликдан 7000 нафари текширувлардан ўтказилганини маълум қилган.
Мавзуга оид
12:54 / 02.04.2026
Пушти масжид, қадимий порт, эгизак миноралар ва кенг ассортиментли гастрономия: саёҳат учун нега Малайзияни танлаш керак?
12:24 / 17.03.2026
“Умра плюс” дастури учун малай ва индонез тилларини биладиган гидлар тайёрланади
09:25 / 06.03.2026
Малайзия ва Индонезиядан жалб қилинган сайёҳлар учун субсидия ажратилади
19:34 / 11.01.2026