Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Имом Ал-Бухорийнинг Самарқанддаги ёдгорлик мажмуаси мутлақо янги лойиҳа асосида барпо этилади
Давлат дастури доирасида Имом Ал-Бухорийнинг Самарқанддаги ёдгорлик мажмуасини янги лойиҳа асосида қайта барпо этиш белгиланган
Президентнинг 2020 йил 2 мартдаги “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги ПФ-5953-сонли фармони билан тасдиқланган Давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида ҳукумат ҳужжати қабул қилинади.
Муҳокама учун жойлаштирилган лойиҳада айтилишича, президентнинг 2020 йил 2 мартдаги “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги ПФ-5953-сонли фармони билан тасдиқланган Давлат дастури доирасида Имом Ал-Бухорийнинг Самарқанддаги ёдгорлик мажмуасини янги лойиҳа асосида қайта барпо этиш белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги (Зокиров) тегишли лойиҳа ташкилотларини жалб этган ҳолда Имом Ал-Бухорийнинг Самарқанддаги ёдгорлик мажмуасини мусулмон дунёсидаги улуғ мақомига мос равишда мутлақо янги лойиҳа асосида барпо этилиши юзасидан лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси президенти администрациясида тақдимот қилади.
Қурилиш вазирлиги (Зокиров) Самарқанд вилояти ҳокимлиги (Турдимов) билан биргаликда объект қурилиши бўйича лойиҳа ташкилотлари ва қурилиш-пудрат ташкилотларини белгиланган тартибда танлаш чораларини кўради.
Молия вазирлиги (Ишметов), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Рустамов) объектнинг қайта барпо этиш бўйича ишлаб чиқилган лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан зарур маблағларни республика бюджетидан ажратилишини таъминлайди.
Белгилаб қўйилишича, объектни қайта қуриш жараёнида талаб этилган республикада мавжуд бўлмаган қурилиш материалларини четдан олиб келишда божхона тўловларидан (божхона расмийлаштириш йиғимларидан ташқари) истисно тариқасида озод этилади.
Мавзуга оид
10:50
Самарқанднинг олис туманларига инвестициялар жалб этилади
17:46 / 10.06.2026
Самарқанд туманлари қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик ва қайта ишлаш саноатига ихтисослашган ҳудуд сифатида ривожлантирилади
17:45 / 05.06.2026
“АҚШга мурожаатингиздан хурсандмиз” - Шердор реставрациясига 500 минг доллар ажратилди
17:36 / 05.06.2026