Аввалроқ Хитой расмий вакилларидан бири Уҳанга коронавирусни америкалик ҳарбийлар олиб кирган бўлиши мумкинлигини айтганди.
«Хитой ҳарбийларимиз бу вирусни уларга тарқатганлиги ҳақида ёлғон хабар тарқатмоқда. Бу ёлғондир. Мен баҳслашиш ўрнига, у [вирус] қаердан келганини айтишим керак. У ҳақиқатан Хитойдан келган», деган АҚШ президенти.
13 март куни Хитой ташқи ишлар вазирлиги ахборот департаменти бошлиғи ўринбосари Чжао Лицзянь твиттердаги саҳифасида Хитойнинг Ухан шаҳрига коронавирусни америкалик ҳарбийлар олиб киргани бўлиши мумкинлигини ёзган. У ўз сўзлари исботи сифатида хабарга АҚШнинг касалликларнинг олдини олиш ва назорат қилиш маркази раҳбари Роберт Редфилднинг АҚШ конгресси вакиллар палатасидаги чиқиши видеосидан парчани илова қилган. Видеода Редфилд гриппдан вафот этгани тахмин қилинган бир неча америкаликда вафотидан кейин ўтказилган кўрикда коронавирус аниқланганини маълум қилган.
Хитой вакили АҚШда «нолинчи бемор» қачон пайдо бўлгани, неча киши зарарлангани ва улар қайси шифохоналарга жойлаштирилгани ҳақидаги саволлар билан юзланган.
«АҚШда нолинчи бемор қачон пайдо бўлган? Қанча одам зарарланган? Улар жойлаштирилган шифохоналар қандай номланади? Эҳтимол, вирусни Уханга америкалик ҳарбийлар олиб келгандир. Америка очиқ-ойдин бўлиши керак! Маълумотлар ҳамма учун очиқ бўлиши лозим! АҚШ бунга тушунтириш беринг!», деб ёзган Чжао Лицзянь ўз твитида. Бироқ у Хитойда коронавирус тарқалишига нега айнан ҳарбийлар жавобгар эканлигига аниқлик киритмаган.
Хитой соғлиқни сақлаш вазирлигида «нолинчи бемор» Уҳанда 2019 йил октябрда ўтган Бутунжаҳон ҳарбий ўйинларида иштирок этган америкалик спортчи бўлиши мумкинлигини истисно қилмаяпти. Таъкидланишича, ўша ўйинлар вақтида бир неча америкалик ҳарбий «ғайриоддий зотилжам» аломатлари билан шифохонага ётқизилган.
Чжао Лицзяннинг юқорида келтирилган баёнотидан кейин АҚШ давлат департаменти Хитой элчиси Цуй Тянькайни чақиртириб, давлат котиби ёрдамчиси Дэвид Стилвелл унга қатъий тарзда инкор этувчи фактларни келтирган.
Хитой ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Гэн Шуан ўшанда коронавирус манбаси атрофида кўплаб тахминлар пайдо бўлгани ва баъзи америкалик юқори лавозимли мансабдор шахслар бунда Хитойни айблаб, «масъулиятсиз» ва «ҳақиқатга тўғри келмайдиган» баёнотлар беришган.
«Халқаро ҳамжамият коронавирус келиб чиқиши борасида турли қарашга эга. Хитой доимо буни профессионал фикрни талаб қилувчи илмий масала деб ҳисоблаб келган», деган Гэн Шуан.


















