Иқтисодиёт | 12:39 / 19.03.2020
15766
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон бензин ишлаб чиқаришни кўпайтирди, нефть қазиб олишни қисқартирди

2019 йилнинг шу даврида 151,6 минг тонна бензин ишлаб чиқарилган бўлса, 2020 йилда - 190,3 минг тонна 

Фото: AP

Давлат статистика қўмитаси хабарига кўра, 2020 йилнинг январь-февраль ойларида республикада автомобиль бензини ишлаб чиқариш ҳажми 2019 йилнинг шу даврига нисбатан кўпайди.

Қайд этилишича, 2019 йилнинг шу даврида 151,6 минг тонна бензин ишлаб чиқарилган бўлса, 2020 йилда - 190,3 минг тонна.

Дизель ёқилғисини ишлаб чиқариш ҳажмида ҳам ўсиш кузатилди. 2019 йилда 169,8 минг тонна дизель ишлаб чиқарилган бўлса, 2020 йилда - 195,9 минг тонна.

Шу билан бирга, Ўзбекистон 2020 йил январь-февраль ойларида нефть қазиб олишни 2019 йилнинг шу даврига нисбатан (115,5 минг тонна) қисқартирди - 111,3 минг тоннагача.

2020 йил январь-февраль ойларида табиий газ қазиб олиш 9,1 миллиард куб метрни ташкил этди, бу 2019 йилнинг шу даврига нисбатан кам (10,1 миллиард куб метр).

2020 йил январь-февраль ойларида Ўзбекистон 266,8 минг тоннадан ортиқ газ конденсати қазиб олди, бу 2019 йилнинг шу даврига нисбатан бироз кўпроқ (265,2 минг тонна).

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид