Ўзбекистонда автомобиль ишлаб чиқариш ҳажми ошди - Давстатқўм
2020 йилнинг январь-февраль ойларида 49 014 дона автомобиль ишлаб чиқарилди
Давлат статистика қўмитаси 2020 йил январь-февраль ойларида йирик саноат корхоналари томонидан айрим турдаги саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми ҳақида маълумот берди.
Хусусан, енгил автомобиллар ишлаб чиқариш ҳажми ошган. 2019 йилнинг шу даврида 38 642 дона енгил автомобиль ишлаб чиқарилган бўлса, 2020 йилда - 49 014 дона.
Автомобиль ишлаб чиқариш саноатида 2020 йил январь-февраль ойларида 13 570 дона Nexia T-250 (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 36,9 фоиз), 11 379 дона Cobalt (32,3 фоиз), 9 442 дона Lacetti-Gentra (43,3 фоиз), 8 485 дона Damas (26,6 фоиз), 5 323 дона Spark (72,3 фоиз) ҳамда 815 дона Labo (62,2 фоиз) автомобиллари ишлаб чиқарилди.
Юк автомобилларини ишлаб чиқариш камайди. 2019 йилда - 782 дона, 2020 йилда - 636.
Автомобиль двигателларини ишлаб чиқариш кўпайди. 2019 йилда 32,6 минг дона двигатель чиқарилган бўлса, 2020 йилда - 42,1.
2020 йил январь-февраль ойларида трактор ишлаб чиқариш ҳажми 143 донани ташкил этди (2019 йилда - 67).
Мавзуга оид
13:58 / 31.10.2024
Ўзбекистонда кўпроқ қайси давлат фуқаролари таҳсил олаётгани маълум қилинди
10:50 / 31.10.2024
Ўзбекистон ташқи савдо айланмасидаги топ 10 давлатлар маълум қилинди
08:10 / 29.10.2024
Ўзбекистонда ўртача неча ёшда никоҳ қурилаётгани айтилди
11:19 / 25.10.2024