Қўмита мамлакат ҳудудларидаги марказий деҳқон бозорларида 2020 йил 17 март куни кузатув ўтказиб, алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархларини келтирди.

Мол гўшти (суяксиз гўштидан ташқари) 37 000 сўмдан 60 000 сўмгача (кг)

Кузатув натижасига кўра, 1 кг мол гўштининг (суяксиз гўштидан ташқари) минимал нархи Нукус шаҳрининг «Нукус деҳқон бозори»да қайд этилган (37 000 сўм). Мол гўштининг максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори» ва «Миробод деҳқон бозори»да кузатилди (60 000 сўм).

Қўй гўшти 39 000 сўмдан 70 000 сўмгача (кг)

Қўй гўштининг минимал нархи кузатув натижасига кўра, Тошкент шаҳрининг «Қўйлиқ деҳқон бозори» ва «Миробод деҳқон бозори»да (39 000 сўм) рўйхатга олинган. Максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори»да (70 000 сўм) кузатилди.

Картошка 1 200 сўмдан 6 000 сўмгача (кг)

Олиб борилган кузатув натижаларига кўра, картошканинг минимал нархи Тошкент шаҳрининг «Эски жўва деҳқон бозори» ва «Миробод деҳқон бозори»да қайд этилган (1 200 сўм). Максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори»да (6 000 сўм) қайд этилди.

Пиёз 1 000 сўмдан 4 000 сўмгача (кг)

Кузатув натижасига кўра, пиёз маҳсулотининг минимал нархи Гулистон шаҳрининг «Гулистон деҳқон бозори»да (1 000 сўм) рўйхатга олинди. Максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори» ва «Миробод деҳқон бозори»да кузатилди (4 000 сўм).

Сабзи 500 сўмдан 5 000 сўмгача (кг)

Сабзи маҳсулотининг минимал нархи кузатув натижасига кўра, Термиз шаҳрининг «Термиз шаҳар деҳқон озиқ- овқат бозори» ва «Марказий деҳқон озиқ- овқат бозори»да (500 сўм) қайд этилган. Максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг «Миробод деҳқон бозори»да (5 000 сўм) кузатилди.

Тухум 4 000 сўмдан 10 000 сўмгача (10 дона)

Тухум маҳсулотининг кузатув натижасига кўра, минимал нархи Янгийўл шаҳрининг «Ихтисослашган Янгийўл шаҳар деҳқон бозори», Тошкент шаҳрининг «Фарҳод деҳқон бозори» ва «Қўйлиқ деҳқон бозори»да қайд этилди (4 000 сўм). Максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори»да қайд этилган (10 000 сўм).