Вазирлар Маҳкамасининг “Тошкент иссиқлик электр марказида қуввати 27 МВт бўлган иккита буғ-газ қурилмасини қуриш” инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди.
Қайд этилишича, қуйидагилар:
2015 йил 25 октябрда Ўзбекистон Республикаси ва Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) ўртасида “Тошкент когенерацион иссиқлик электр станциясини қуриш” инвестиция лойиҳасини молиялаштириш учун 10 йил имтиёзли даврга 40 йилда қоплаш муддати билан умумий қиймати 12,0 миллиард япон иенаси бўлган I-II-таркибий қисмлардан ташкил топган UZB–P15-сон қарз келишуви имзоланган;
“тайёр ҳолда топшириш” шартлари билан қурилиш ишлари шартномаси учун йиллик 0,1 фоиз ставкада (I-таркибий қисм);
консультация хизматларини кўрсатиш шартномаси учун йиллик 0,01 фоиз ставкада (II-таркибий қисм).
2019 йил 18 июлда “Toshkent Issiqlielektrmarkazi” АЖ ва “TRACTEBEL Engineering GmbH” (Германия) ва “EURASIAN Consulting and Engineering Services GmbH” (Германия) қўшма корхонаси ўртасида “Тошкент иссиқлик электр марказида қуввати 27 МВт бўлган иккита буғ-газ қурилмасини қуриш” инвестиция лойиҳа доирасида умумий қиймати 6,54 млн. АҚШ доллари эквивалентига тенг бўлган консультация хизматини кўрсатиш шартномаси имзолаган;
Президентнинг “Халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари иштирокидаги лойиҳаларни тайёрлаш ва амалга ошириш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 16 июндаги ПҚ–3857-сон қарорига мувофиқ халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари иштирокидаги лойиҳаларни амалга ошириш доирасида солиқ ва божхона имтиёзлари тақдим қилинади;
лойиҳанинг амалга ошириш муддати 3 йил (2020-2023 йиллар) этиб белгиланган.
Энергетика вазирлиги, Молия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда “Иссиқлик электр станциялари” АЖнинг UZB–P15-сон қарз келишуви маблағларини лойиҳани амалга оширишга йўналтириш тўғрисидаги таклифи маъқулланиши мумкин.
Қуйидагилар тасдиқланади:
“Тошкент иссиқлик электр марказида қуввати 27 МВт бўлган иккита буғ-газ қурилмасини қуриш” инвестиция лойиҳасини техник-иқтисодий асосланувининг асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлари;















