Ўзбекистон икки ойда 1 млрд долларлик олтин сотди
Ўзбекистоннинг экспорт таркибида олтин улуши 38,2 фоизга тенг бўлди
2020 йил январь-февраль ойларида Ўзбекистон 1,005 млрд долларлик олтин экспорт қилди. Бундан Давлат статистика қўмитаси маълумотлари дарак бермоқда.
Қўмита маълумотларига кўра, 2019 йил январь-февраль ойларига нисбатан ўсиш 1,7 фоизни ташкил этди. 2020 йил январь-февраль ойларида Ўзбекистоннинг экспорт таркибида олтиннинг улуши 38,2 фоизга тенг бўлди.
Таъкидлаб ўтиш жоизки, сўнгги йилларда Ўзбекистон олтин экспортини оширди. Олтин экспорти 2015 йилда 823,9 миллион доллардан, 2016 йилда 738,2 миллион доллардан, 2017 йилда 1,6 миллиард доллардан, 2018 йилда 2,91 миллиард доллардан ва 2019 йилда 4,9 млрд доллардан ортиқроқни ташкил этди.
Бундан олдин, январь ойида Ўзбекистон қанча олтин сотгани маълум қилинганди.
Мавзуга оид
11:06 / 29.09.2024
2024 йил 8 ойда Ўзбекистон ташқи савдосидаги етакчи давлатлар маълум қилинди
23:05 / 27.09.2024
Кувайт, Сингапур ва Норвегия дунёдаги энг хавфсиз давлатлар қаторига кирди
09:24 / 27.09.2024
Ўтган 8 ойда Ўзбекистонга кунига 10 минг донадан ошиқ телефон олиб кирилгани маълум қилинди
10:08 / 02.09.2024