Ўзбекистонда бугунги кунга келиб 3,4 мингдан зиёд мактабларда дезинфекциялаш тадбирлари амалга оширилди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги хабар бермоқда.
Қайд этилишича, коронавирус инфекциясининг тарқалишини олдини олиш ва таълим муассасаларида санитария-эпидемиологик осойишталикни таъминлаш мақсадида жойларда мутахассислар томонидан дезинфекциялаш тадбирлари амалга оширилмоқда.
Ҳозирги пайтда Халқ таълими тизимидаги бошқа мактабларда ҳам дезинфекциялаш тадбирлари амалга оширилаётгани айтилади.
Бундан олдин, мактаб ўқувчилари учун ТВ-дарслар тўртта телеканал орқали эфирга узатилиши маълум қилинганди.
















