Ўзбекистон | 14:04 / 25.03.2020
27244
1 дақиқада ўқилади

«Ичан қалъа» карантинда – Хивадан фоторепортаж

Коронавирус пандемияси туфайли 15 мартдан бошлаб чет эл фуқароларининг Ўзбекистонга кириши вақтинча тақиқланди. Шунингдек, мамлакат ҳудудида карантин чора-тадбирлари кучайтирилди. Натижада, ички ва ташқи туристлар оқими тўхтади.

Фото: KUN.UZ

Айни пайтда Ўзбекистон ҳудудидаги барча музейлар, тарихий обидалар ёпилган. Шу жумладан, Хива шаҳридаги дунёга машҳур «Ичан қалъа»да ҳам чекловлар ўрнатилди: мажмуа ҳудудидаги барча музейлар, кўнгилочар масканлар, дўконлар ва ресторанлар фаолияти тўхтатилди.

Асрлар давомида гавжум бўлиб келган тарихий-меъморий мажмуа ҳозирда сукунатга чўмган...

Албатта бу чоралар инсон саломатлиги учун қайғурган ҳолда, зарурат юзасидан кўрилаётганини барча тушуниб турибди. Ишонамизки, «Ичан қалъа» тарихий-меъморий мажмуаси кун келиб яна хорижлик ва ўзбекистонлик сайёҳлар билан тўлади. Ҳозирча эса шифокор ва мутахассисларнинг тавсияларига амал қилинг ва уйда қолинг. Умид қиламизки, биз бу синовлардан ҳамжиҳатлик билан ўтамиз.

Нурмуҳаммад Саид

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид