Жаҳон | 00:43 / 27.03.2020
8654
1 дақиқада ўқилади

«Сантьяго Бернабеу» стадионидан дори-дармон омбори сифатида фойдаланилади

«Реал» клуби Олий спорт кенгаши (CSD) билан ҳамкорликда коронавирус пандемиясига қарши фойдаланиладиган тиббий ашёларни етказиб бериш ва тарқатиш бўйича лойиҳани йўлга қўйган.  

Фото: Getty Images

«Реал» (Мадрид) клубининг уй стадиони бўлмиш  «Сантьяго Бернабеу» стадионидан спорт компаниялари ва ташкилотлари томонидан хайрия сифатида тақдим этиладиган дори-дармонлар ва зарур эҳтиёж буюмлари сақланадиган омборхона сифатида фойдаланилади. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди.

Баёнотда айтилишича, клуб Олий спорт кенгаши (CSD) билан ҳамкорликда коронавирус пандемиясига қарши фойдаланиладиган тиббий ашёларни етказиб бериш ва тарқатиш бўйича лойиҳани йўлга қўйган.  

Таъкидланишича, хайриялар Испаниядаги давлат соғлиқни сақлаш ташкилотлари ихтиёрига берилади.

Шунингдек, «Реал» ташкилот ва корхоналарга соғлиқни сақлаш вазирлигига маблағ ёки моддий кўмак бериш имкониятини беришини маълум қилган.

Сўнгги маълумотларга кўра, Испанияда коронавирус юқтирганлар сони 56 минг кишидан ошган. 

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид