Жамият | 15:05 / 27.03.2020
100004
1 дақиқада ўқилади

«Хоразмда коронавирус тарқалгани ёлғон» - Отабеков

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Cанитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабековнинг айтишича, Хоразм вилоятининг Урганч туманидаги Қараман қишлоғида коронавирус касаллиги тарқалгани ҳақидаги маълумотлар асоссиз.

Фото: KUN.UZ

«Ижтимоий тармоқларда айланаётган Хоразм вилоятининг Урганч туманидаги Қараман қишлоғида коронавирус касаллиги тарқалгани ҳақидаги маълумотлар асоссиз. Бу каби ёлғон маълумотларни тарқатганлик учун жавобгарлик бор.

Ҳозир республика бўйича Тошкент, Фарғона, Наманган ва Андижон шаҳарларида коронавирусга чалинганлар аниқланган. Аксарият беморлар Тошкент шаҳридаги жойлашган Вирусология илмий текшириш институти клиникасида, шунингдек, Фарғона, Наманган ва Андижон вилоятларидаги юқумли касалликлар шифохонасида даволанмоқда», дея Нурмат Отабековнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Аввалроқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими раҳбари Фурқат Санаев Ўзбекистонда коронавирус билан касалланган 82 нафар бемор Тошкент шаҳридан ташқари Наманган (5 нафар), Фарғона (6 нафар), Андижон (3 нафар) ва Бухоро вилоятларида (3) юқумли касалликларга ихтисослашган шифохоналарга жойлаштирилганини маълум қилган эди.

Мавзуга оид