Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистоннинг ташқи қарзи 24 млрд доллардан ошди
Қарздорликнинг ўсиши асосан давлат секторига тўғри келди
Фото: Paul Yeung/Bloomberg
Ўзбекистон ташқи қарзининг умумий ҳажми 2019 йил бошидан 40,9 фоизга ёки 7,1 млрд. долларга ошган ҳолда, 2020 йил 1 январь ҳолатига 24,4 млрд. долларни ташкил қилди. Бу ҳақда Марказий банк ҳисоботида айтилган.
2019 йилда қарздорликнинг ўсиши асосан давлат секторига тўғри келди (5,7 млрд. доллар), шундан 1 млрд. доллари халқаро облигациялар ҳисобига шаклланган.
Банклар ва иқтисодиётнинг бошқа сектор корхоналари томонидан қарз олиш ҳажмининг ошиши натижасида хусусий сектор қарздорлиги 1,4 млрд. долларга ошди.
Қайд этилишича, 2019 йил давомида хусусий сектор томонидан умумий миқдорда 2,8 млрд. доллар қарздорлик жалб қилинди. Қарзларни жалб қилиш асосан банклар – 2,1 млрд. доллар, нефт-газ ва энергетика ташкилотлари – 208,2 млн. доллар, тўқимачилик сектори корхоналари – 131 млн. доллар ва иқтисодиётнинг бошқа секторлари – 391,2 млн. доллар томонидан амалга оширилди.
Шунингдек, ўрганилаётган давр мобайнида давлат ташқи қарзи бўйича 451,5 млн. доллар миқдордаги асосий қарз ва 294,7 млн. доллар миқдордаги фоиз тўловлари амалга оширилган.
Хусусий ташқи қарз тўловлари асосий қарз бўйича 1,5 млрд. доллар ва фоиз тўловлари бўйича 411,8 млн. долларни ташкил қилди. Бунда, асосий қарз ва фоизлар бўйича тўловларнинг энг катта қисмини ҳанузгача нефт-газ ва энергетика сектори корхоналари ҳамда банклар амалга оширмоқда.
Мавзуга оид
18:10 / 28.03.2026
Фуқароларга ўз номига кредит расмийлаштирилгани ҳақида хабар берувчи хизмат йўлга қўйилди
16:44 / 28.03.2026
Марказий банк ҳисобварақлар ўртасида A2A ўтказмаларни ишга туширди
16:34 / 28.03.2026
“Картани тўлдириш комиссияларини Марказий банк тартибга солмайди” — Нодир Сайдуллаев
13:16 / 26.03.2026