Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жек Ма фонди Ўзбекистонга инсонпарварлик ёрдами юборади
Хитойлик миллиардер, Alibaba Group асосчиси Жек Ма ва унинг хайрия фонди Осиёдаги 7та мамлакатга инсонпарварлик ёрдами юборишини эълон қилди. Улар орасида Ўзбекистон ҳам бор.
Рўйхатдан Ўзбекистондан ташқари Қозоғистон, Қирғизистон, Озарбойжон, Ҳиндистон, Бутан ва Вьетнам ҳам жой олган.
Reuter’s хабарига кўра, ушбу 7та давлатга жами 1,7 миллионта ниқоб, 165 мингта тест, ҳимоя кийимлари ва тиббий асбоб-ускуналар (сунъий нафас олдириш аппаратлари, иситма ўлчаш асбоблари кабилар) жўнатилади.
Жек Ма фонди бунгача Россия, АҚШ, Европа ва Африка давлатларига ҳам гуманитар кўмак кўрсатган.
Эслатиб ўтамиз, миллиардер Фаттоҳ Шодиев фонди ҳам Ўзбекистонга коронавирусга қарши курашда ёрдам беришини маълум қилган.
Ўзбекистон кеча, 28 март куни Бирлашган Араб Амирликларидан 8 тоннадан ортиқ гуманитар ёрдам қабул қилиб олди.
Аввалроқ ўзбек дипломатик миссиялари Россия, Хитой ва Сингапурдан гуманитар юкларни олиб келиш бўйича ишлар олиб бораётгани хабар қилинганди.
Бунга қадар Ўзбекистон томони Хитой ва Эронга инсонпарварлик ёрдами жўнатганди.
Мавзуга оид
08:43 / 11.06.2026
Жаҳон нефть савдоси маркази Осиёга кўчмоқда
22:15 / 09.06.2026
Хитойда илк марта одамга чўчқанинг иккита буйраги ва жигари муваффақиятли кўчириб ўтказилди
21:33 / 09.06.2026
Хитойнинг ўнлаб компаниялари Пентагоннинг қора рўйхатига киритилди
20:27 / 09.06.2026