Ўзбекистондаги тўйда қатнашган қозоғистонлик аёлда коронавирус аниқланди
Қозоғистонлик 60 ёшли аёлда Ўзбекистонга бориб келганидан сўнг коронавирус аниқланган.
Олма-ота ҳокимининг матбуот котиби вилоятда коронавирус юқтирган яна икки фуқаро аниқланганини тасдиқлаган. Биринчи ҳолат Қорасарой туманида 1979 йилда туғилган аёлда кузатилган. У маҳаллий юқумли касалликларни даволаш касалхонасига ётқизилган. Аёл билан алоқада бўлган 8 киши карантинга олинган.
Tengrinews.kz нашри хабар беришича, иккинчи ҳолат Есик шаҳрида кузатилган. Коронавирус ташхиси қўйилган бу аёл бироз аввалроқ Қорақалпоғистоннинг Тўрткўл туманида яшовчи қариндошининг тўйида бўлиб қайтгани маълум бўлган. Аёл билан бирга яна 13 киши Ўзбекистонда меҳмон бўлиб қайтган ва уларнинг барчаси карантинга олинган.
1960 йилда туғилган бу аёл ҳам Қорасаройдаги касалхонага ётқизилган.
Ҳозиргача Қозоғистонда коронавирус юқтирганлар сони 294 нафарга етди. Улардан 20 нафари даволанди ва 1 киши ҳалок бўлди.
Мавзуга оид
17:27 / 26.11.2024
Қозоғистон паспорти Марказий Осиёда энг кучли деб топилди
12:25 / 26.11.2024
Ўзбекистон ва Қозоғистон мавсумий мева-сабзавотларни ўзаро етказиб беради
17:43 / 25.11.2024
Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасида юзлаб юк машиналари тўпланиб қолди
12:47 / 22.11.2024