Жаҳон | 15:09 / 31.03.2020
9054
1 дақиқада ўқилади

Saudi Aramco МДҲга етказиб бериладиган газ нархини икки бараварга арзонлаштиради

Аввалроқ қироллик энергетика вазирлиги мамлакат май ойида нефть экспортини суткасига 600 минг баррелга оширишни режалаштираётганини маълум қилганди.

Фото: REUTERS/Ahmed Jadallah

Саудия Арабистонининг Saudi Aramco нефть-газ компанияси апрель ойида етказиб бериладиган пропан нархини 46,5 фоизга – тоннасини 430 доллардан 230 долларгача туширади.

Шунингдек, апрелда бутан нархи ҳам 50 фоизга – тоннаси 480 доллардан 240 долларгача арзонлашади.

Аввалроқ қироллик энергетика вазирлиги мамлакат май ойида нефть экспортини суткасига 600 минг баррелга оширишни режалаштираётганини маълум қилганди.

Март ойи бошида ОПЕК+ келишуви бекор бўлгач, Ар-Риёд нефть қазиб олишни кўпайтиришини маълум қилган ва харидорларга арзон нархларда таклиф этганди.  Бунинг ортидан жаҳон бозорида нефть нархи кескин тушиб кетди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид