АҚШ разведкаси Хитойда коронавирус бўйича рақамлар камайтириб кўрсатилган деб ҳисобламоқда
Хитой коронавирус эпидемияси бўйича реал рақамларни камайтириб кўрсатган. Бундай хулосага АҚШ разведкаси келди.
Бу ҳақда Оқ уйга АҚШ разведкаси томонидан топширилган ҳисоботга таяниб Bloomberg ахборот агентлиги хабар берди.
Агентликнинг ҳисобот билан танишиб чиққан суҳбатдошларининг айтишича, Хитой касалланганлар ва вафот этганлар бўйича маълумотларни атайлаб тўлиқ бермаган. Манбаларнинг таъкидлашича, разведканинг ҳисоботи махфий бўлгани сабабли улар унинг мазмуни бўйича бирор тафсилотларга берилишмаган. Уларнинг айтишича, ҳисобот ўтган ҳафта АҚШ маъмуриятига топширилган.
Коронавирус авж олиши 2019 йил охирида Хитойнинг Хубэй провинциясида бошланганди. Жонс Ҳопкинс университети маълумотларига кўра, Хитой умумий ҳисобда коронавирусдан касалланганлар 82 минг, вафот этганлар 3,3 минг нафарлигини маълум қилган. Бу орада АҚШда ҳозирга келиб 189 мингта касалланиш ҳолати ва 4 мингдан кўпроқ ўлим қайд қилинган.
Аввалроқ АҚШ давлат департаментининг иммунология бўйича мутахассиси Дебора Биркс тиббий доиралар Хитойнинг коронавирус бўйича маълумотларини “бу жиддий бўлган, бироқ кимдир кутганчалик даражада эмас”, деб талқин қилганини айтганди. “Эҳтимол катта ҳажмда маълумотлар етмагани сабабли биз ҳозир Италия ва Испаниядаги ҳолатни кузатмоқдамиз”, деб қўшимча қилган Биркс.
19 март куни АҚШ президенти Дональд Трамп Хитой томонидан коронавирус ҳақидаги маълумотларнинг яширилиши коронавирус пандемиясининг юзага келишига олиб келганини айтганди. “Дунё улар қилган ишга жуда катта ҳақ тўламоқда”, деб айтган Трамп.
Мавзуга оид
21:54 / 18.11.2024
Трамп ноқонуний мигрантларни оммавий депортация қилиш режаси борлигини тасдиқлади
21:08 / 18.11.2024
Оқ уй Украинага АҚШ қуроллари билан Россияга зарба йўллашга рухсат берилганини тасдиқламади
20:14 / 18.11.2024
Украина ATACMS билан Россия ҳудудларига зарба бериши мумкин. Бу нимани ўзгартиради?
17:22 / 17.11.2024