Жамият | 17:54 / 02.04.2020
6929
3 дақиқада ўқилади

ИИВ ЙҲХББ: ЙПХ инспектори транспорт воситасини сақлаб туриладиган жойга қўйиш учун олиб бориш ҳуқуқига эга

2 апрель куни Kun.uz сайтида ҳуқуқшунос Дилшод Абдуқодировнинг «Андижонда ағдарилиб кетган Damas’ни ЙПХ ходими бошқариш ваколатига эга бўлмаганми?» сарлавҳали мақоласи эълон қилинди.

Орадан бироз вақт ўтиб, сайтда ушбу мақоланинг тўлдирувчи иккинчи қисми эълон қилинди. «Андижонда ағдарилиб кетган Damas воқеасида ЙПХ ходими қай даражада айбдор? 2-қисм» сарлавҳали мақолада «Ички ишлар органлари тўғрисида »ги Қонуннинг 17-моддаси ички ишлар органи ходими транспорт воситаларини сақлаб туриладиган жойга қўйиш учун олиб бориш ҳуқуқига эга эканлиги эътироф этилди.

Kun.uz сайтида нашр этилган мазкур мақолаларга нисбатан ИИВ ЙҲХББ томонидан муносабат билдирилди.

«2016 йил 16 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан имзоланган «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддаси (Ички ишлар органларининг ҳуқуқлари) биринчи хатбошисининг йигирма еттинчи кичик бандига кўра, ички ишлар органи ходими «Қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда транспорт воситаларини ва шахсларни ушлашни, кўрикдан ўтказишни амалга ошириш, шахсларни транспорт воситасини бошқаришдан четлаштириш, транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни олиб қўйиш, шунингдек транспорт воситаларини сақлаб туриладиган жойга қўйиш учун олиб бориш» ҳуқуқига эга эканлиги белгиланган.

Жорий йилнинг 21 март куни Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХ инспектори Р.Мўминов ҳайдовчи А.С. бошқарувидаги Damas русумли 60 N 923 PA давлат рақам белгили транспорт воситасини тўхтатган вақтида, ҳайдовчининг ушбу автомашинани бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлари йўқлиги маълум бўлган. ЙПХ инспектори Р.Мўминов Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 291-моддасига кўра, қоидабузар ҳайдовчи бошқарувидаги транспорт воситасини вақтинча сақлаш жойига ҳайдовчи билан бирга ўзи олиб бориши Қонун ҳужжатларига зид ҳисобланмайди. Айни вақтда ушбу ҳолат юзасидан Андижон туман прокуратураси томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда», дейилади Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати муносабатида.

Дилшод Абдуқодиров
Тайёрлаган Дилшод Абдуқодиров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид