Жамият | 18:03 / 02.04.2020
38342
1 дақиқада ўқилади

ОТМларда дарслар 2 сентябрдан бошланиши ҳақида хабар тарқалди, вазирлик буни рад этди

Дарслар 2 сентябрдан бошланиши ҳақида тарқалган хабар асоссиз, деб маълум қилди Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги.

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистондаги барча ОТМларда ўқиш 2 сентябрдан бошланиши ҳақида хабар тарқалди.

«Талабалар ўқув йилининг 2-ярмини онлайн тарзда ўзлаштириб боради ва ўқув дастурлари тугагандан кейин онлайн тест орқали ўқув йилининг 2-ярми учун баҳоланади», дейилган норасмий хабарда.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бу хабарнинг асоссиз эканини эълон қилди.

«Талабаларнинг олий таълим муассасаларига қайтиши Республика Махсус комиссияси қарорига мувофиқ, мамлакатимиздаги карантин ҳолатининг бекор қилинишига боғлиқ», – дейилади расмий билдиришда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида, барча таълим муассасаларида дарслар 16 мартдан бошлаб тўхтатилган.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид