Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой коронавирусга қарши вакцинани бошқа мамлакатларда ҳам синаб кўрмоқчи
Биринчи гуруҳдагилар оз миқдорда, иккинчи гуруҳ ўртача ва учинчи гуруҳ юқори миқдордаги вакцина билан эмланади. Клиник тадқиқотлар йил охирига қадар давом этади.
Хитой олимлари янги турдаги коронавирусга қарши вакцинанинг самараси тўғрисида янада аниқроқ натижага эга бўлиш учун уни хорижда синаб кўриш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда South China Morning Post нашри хабар берди.
Хитойда янги турдаги коронавирусга қарши вакцинанинг клиник синовлари 16 мартда бошланган. Синовларда 108 нафар кўнгилли иштирок этмоқда. Улар 36 кишидан 3та гуруҳга бўлинган.
Биринчи гуруҳдагилар оз миқдорда, иккинчи гуруҳ ўртача ва учинчи гуруҳ юқори миқдордаги вакцина билан эмланади. Клиник тадқиқотлар йил охирига қадар давом этади. Тадқиқотларнинг биринчи босқичи бошланган.
Респиратор касалликлар бўйича давлат лабораторияси вирусологи Чэнь Линнинг сўзларига кўра, синовларнинг иккинчи ва учинчи босқичлари учун минглаб кишилар керак бўлади ва синовларнинг вирусдан кўп зарарланган мамлакатларда ўтказилиши тезроқ ва аниқроқ натижаларга эга бўлишга ёрдам беради.
Мавзуга оид
08:43 / 11.06.2026
Жаҳон нефть савдоси маркази Осиёга кўчмоқда
22:15 / 09.06.2026
Хитойда илк марта одамга чўчқанинг иккита буйраги ва жигари муваффақиятли кўчириб ўтказилди
21:33 / 09.06.2026
Хитойнинг ўнлаб компаниялари Пентагоннинг қора рўйхатига киритилди
20:27 / 09.06.2026