Жамият | 18:04 / 03.04.2020
26482
1 дақиқада ўқилади

Instagramʼдаги «зўравонлар» аниқланиб, ушланди

Instagram`нинг Greenrapoff номли фойдаланувчиси саҳифасидан тарқатилган видео ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлди.

Видеода 3 йигит жонли мулоқотда интернет фойдаланувчиларига нисбатан ҳақоратли сўзлар ишлатаётгани акс этган.

Ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ИИББ тезкор суриштирув ишларини олиб борди. Натижада видеодаги шахслар – Тошкент шаҳар Шайҳонтоҳур туманида яшовчи Ш.А. (2000 й.т.) ва Ж.Ҳ.лар (1999 й.т.) аниқланиб, ушланган.

Видеодаги ҳолат шу йилнинг январ ойларида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган.

«Ушбу шахслар билан ИИББда профилактик суҳбат ўтказилиб, хатти-ҳаракатлари юзасидан қонуний чора кўриш учун тўпланган ҳужжатлар тегишлилиги бўйича Тошкент шаҳар ИИОга юборилди», – дейилади вилоят ИИББ ахборот хизмати хабарида. 

Мавзуга оид