Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда ташхис қўйиш учун 200 мингдан ортиқ тест тизимлари захираси мавжуд
Айни кунларда коронавирусга текшириш учун мўлжалланган тест захираси 200 минг донадан зиёдроқни ташкил этади. Бу ҳақида Бош санитария инспектори Нурмат Отабековга асосланиб, Kun.uz мухбири хабар бермоқда.
Фото: Reuters
«Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги маълумотига кўра, айни кунда Covid-19 вирусининг мавжудлигини текширувчи тестларнинг 200 минг донадан зиёдроқ захираси мавжуд», деди Нурмат Отабеков 3 апрель куни ўтказилган брифингда.
Унинг сўзларига кўра, маҳаллий тест ишлаб чиқариш тизими ой охирига қадар 50 минг дона тест ишлаб чиқариши режалаштирилган.
«Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар маркази ахборотига кўра, апрель ойи якунига қадар маҳаллий шароитда 50 минг дона тест ишлаб чиқарилиши мўлжалланган. Улар Снаитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги билан клиник текширувларни ўтказиши, Фармацевтика қўмитасига ҳужжат топшириши лозим», дея таъкидлади Бош санитария инспектори.
Бундан аввалроқ Нурмат Отабеков Ўзбекистонда аҳолини ёппасига тест қилиш режалаштирилмаганини айтиб, бу иқтисодий жиҳатдан ўзини оқламаслигини таъкидлаб ўтганди.
Мавзуга оид
21:04 / 24.02.2026
2025 йилда республика бўйича 44 та ҳолатда овқатдан заҳарланиш қайд этилди – Санэпидқўмита
13:28 / 10.02.2026
ССВ «коронавирусга қарши вакцина олганлар ҳаёти хавф остидалиги» ҳақидаги хабарга муносабат билдирди
18:50 / 27.01.2026
Нипаҳ вирусининг Ўзбекистон ҳудудида тарқалиш эҳтимоли борми?
10:56 / 28.09.2025