Коронавирус расман глобал пандемия сифатида тан олинди, лекин одамлар ўз ташвиш-хавотирларини турли фильм, китоблар ва воқеалар билан «тўйинтирмоқдалар» , дея воқеаларни таҳлил қилади CNN.
Журналист Ҳармит Каурнинг қайд этишича, айрим асарлардаги афсонавий тасвирларнинг ҳозирги воқеаларга ўхшашлиги интернет фойдаланувчилар томонидан «коронавирус тарқалиши ёзувчилар томонидан башорат қилинган», дея ўйлашга сабаб бўлмоқда.
Бу кабиларнинг ёрқин мисоли «Зулмат кўзлари» асаридир. Twitterʼда кўпчилик фойдаланувчилар китобнинг айрим саҳифалари «скриншот» ларига таяниб, муаллиф коронавирусни 1981 йилда тасвирлаган, дейишмоқда.

Ройтерс нашри шу «скриншот» ларнинг камида 29 минг марта улашилганини ёзмоқда.
Бироқ асар — шунчаки фантастика.
«Зулмат кўзлари» асаридаги вирус одамлар томонидан яратилан қурол сифатида тасвирланади.
Ҳикоянинг «скриншот» қилинган бетида Домбей исмли образ хитойлик олимнинг «Уҳан — 400» номли биологик қуролни АҚШга олиб келгани ҳикоя қилади.
«Хитойлик олим Ли Чен АҚШга Хитойнинг энг янги ва муҳим биологик қуролини олиб кириш орқали ўн йилликда АҚШни енгди. Бу модда «Уҳан — 400» деб номланади, негаки унинг устида олиб борилган изланишлар Уҳан шаҳрининг шундоқ ташқарисидаги RDNA лабораториясида олиб борилади. Вирус битта одамдан 400га яқин одамгача юқиши мумкин» , — дейди Домбей асарда.

Бироқ эътибор бериш керак бўлган муҳим нуқта – бу асарнинг биринчи чоп этилишида «Уҳан — 400» деб номланган биологик қурол Россия ҳудудини назарда тутган ҳолда

















