Жамият | 16:18 / 06.04.2020
17443
2 дақиқада ўқилади

Санитар-тозалаш корхоналарида маош муаммоси юзага келди. Аҳолидан ўз вақтида тўлов қилиш сўралмоқда

Ўзбекистондаги санитар-тозалаш корхоналари, хусусан «Махсустранс» ва «Тоза ҳудуд» ДУКлари махсус техникаларини ёнилғи мойлаш маҳсулотлари ва эҳтиёт қисмлар билан таъминлаш, уларга ўз вақтида таъмирлаш хизмати кўрсатиш ва ходимларга ойлик беришда муаммоларга дуч келмоқда.

Фото: "Махсустранс" ДУК

Бунга сабаб – карантин туфайли маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетганлик учун нақд пул йиғимлари ташкил этилмаяпти, нақд пул тўловларни қабул қилиш кассалари эса фаолият юритмаяпти.

Шу муносабат билан, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси аҳолидан маиший чиқиндилар олиб чиқиб кетилгани учун тўловларни масофадан туриб ўз вақтида амалга оширишни сўради.

«Бугунги эпидемиологик вазиятда шаҳримиз ҳудудларининг тоза ва озода бўлиши жуда муҳим. Санитар-тозалаш корхоналарининг эса бу борада ўрни беқиёс. Улар мураккаб вазиятга қарамай, юртдошларимизнинг озодалигини таъминлаш учун меҳнат қилаётган ходимлар сирасига киради.

Бугунги барчамиз учун мураккаб вазиятда имкони борича озодалигимизни таъминлаётган ҳамюртларимиз ўз вақтида маошларини олишлари учун маиший чиқиндилар олиб чиқиб кетилгани учун тўловларни баҳоли қудрат амалга ошириш талаб этилади. Акс ҳолда, мазкур соҳада фаолият юритаётган ходимлар ойлик маош билан таъминланишида муаммолар юзага келиб, улар қисқартирилишига олиб келинади», – дейилади қўмита мурожаатида.

Қайд этилишича, абонентларга қулайлик яратиш мақсадида Мажбурий ижро бюросининг @mibuzbot Telegram-боти ва Play Market'да CleanCity Abonent иловаси ишга туширилган. 

Мавзуга оид