Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сингапурда коронавирус сабабли ёши 21дан ошган ҳар бир фуқарога маблағ ажратилади
Ҳукумат қарорига мувофиқ, Сингапурнинг 21 ёшдан катта бўлган ҳар бир фуқароси 600 сингапур доллари ($417) миқдорида маблағ олади.
Сингапур ҳукумати коронавирус эпидемияси сабабли бизнес ва аҳолига учинчи ёрдам пакетини эълон қилди. Бунинг учун яқин вақт ичида захира фондидан маблағ ажратилади, деб хабар берди CNBC.
Ҳукумат қарорига мувофиқ, Сингапурнинг 21 ёшдан катта бўлган ҳар бир фуқароси 600 сингапур доллари ($417) миқдорида маблағ олади.
Бизнесга ҳам маблағ ажратилади. Ҳукумат апрел ойи учун маошларни тўлаб беришга ваъда берди. Турли ҳисоб-китобларга кўра, бунинг учун захира фондидан 2,9 млрд доллар атрофида маблағ олинади.
Ҳисоб рақамлари тўғрисида маълумот тақдим этганларга пул ҳисоб рақамларига тушириб берилади, қолганлар нақд пул олади.
Сингапур молия вазири ушбу тўловларни олишдан ўз ихтиёри билан воз кечган фуқароларга миннатдорлик билдирди. Унинг сўзларига кўра, бу пуллар ўта муҳтожларга берилади.
Сингапурда 1309 киши коронавирусга чалингани қайд этилган, олти киши вафот этган.
Мавзуга оид
14:59 / 09.01.2026
Қора денгизда дрон зарбаси оқибатида Elbus танкери шикастланди
07:15 / 08.11.2025
2025 йилда дунёдаги энг бой мамлакатлар рейтинги
21:17 / 06.11.2025
Сингапурда онлайн фирибгарлик учун дарралаш жазоси жорий этилди
20:06 / 05.10.2025